Home / ЯНГИЛИКЛАР / Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлатимиз раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба: president.uz

Check Also

Юксак эътироф

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси учун қувончли янгилик! Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор …