Home / ЯНГИЛИКЛАР / Покистон муфтийси Самарқандга ташриф буюрди

Покистон муфтийси Самарқандга ташриф буюрди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси бош муфтийси Муҳаммад Рофеъ Усмоний бугун, 9 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Меҳмон Самарқандга ташрифининг аввалини Имом Бухорий ҳазратларининг ҳокипокларини зиёрат қилишдан бошлади. Ҳадис илмининг султони, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳақларига тиловат ва дуолар қилинди. Шундан сўнг меҳмонни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қилди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Рофеъ Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон заминига қилган ташрифи билан қутлаб, юртимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва янгиликлар билан таништирди. Дўстона ўтган мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий соҳа ва таълим йўналишида фикр алмашишга келишиб олдилар.

          Шундан сўнг Рофеъ Усмоний Имом Бухорий жоме масжидида пешин намозини адо этди. Намоздан кейин йиғилган жамоат билан учрашиб, улар билан мулоқотда бўлди. 

Манба: sammuslim.uz

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …