Home / ЯНГИЛИКЛАР / Маърифат ва зиё маскани

Маърифат ва зиё маскани

Самарқандда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини илгари суриш» лойиҳаси доирасида Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилояти журналистлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида мазкур семинар-тренинг иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб, бу ерда амалга оширилган улкан қурилиш бунёдкорлик ишлари, илмий тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, журналистларга марказ музей ва кутубхона фондидан ўрин олган нодир экспонатлар, қўлёзма ва тошбосма асарлар ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари марказнинг республика ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда  олиб борилаётган ишлари хусусида гапирилди.

Журналистлар қисқа муддатларда қад ростлаган маърифат маскани билан танишар экан, бунёдкор халқимизнинг меҳнатига тасаннолар айтиб, марказ илмий жамоасига муваффақият тилашди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

МАККА БИЛАН ТОШКЕНТ ЎРТАСИДА МАЪРИФИЙ МУЛОҚОТ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари …