Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Нуронийларимиз муборак Ҳаж сафари олдидан Марказга саёҳат уюштирди

Нуронийларимиз муборак Ҳаж сафари олдидан Марказга саёҳат уюштирди

Аввал хабар берганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 21 июндан 21 июлгача  Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро ислом хаттотлиги” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Марказга саёҳатга келган хорижий ва маҳаллий меҳмонлар ноёб хаттотлик намуналарини диққат билан кузатиб, ушбу нодир кўргазма асарлардан баҳраманд бўлмоқдалар.

Жорий йил 4июль куни Марказга Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой ва Нарпай туманларининг муборак ҳаж сафарига борувчи отахон ва онахонлар  зиёратга келди. Меҳмонларни ҳадисшунослик шуъбаси илмий ходими Т.Эвадуллаев кутиб олиб, Марказ асосий фойесида зиёратчиларга ушбу марказ Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида бунёд этилиб, қисқа фурсатда халқимиз ва бутун ислом олами учун маънавият-маърифат масканига айланиб улгурганлиги, унинг фаолияти ва вазифалари ҳақида гапириб, меҳмонларга илмий ходимлар томонидан буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини ўрганиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берди.

Шундан сўнг меҳмонлар музейга таклиф этилиб, уларга музей фондидан жой олган буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой илмий мероси, турли даврларга тегишли  ҳадис илмига оид қўлёзма ва тошбосма асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Нуронийларимиз “Халқаро ислом хаттотлиги” кўргазмасидаги асарларни чет эллик хаттотлар томонидан юксак дид ва маҳорат билан ёзилганлигига алоҳида эътибор бериб, бу хаттотлик намуналарини маҳорат билан ишланганлигини этироф этди ҳамда уларга юқори баҳо берди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …