Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مراح الارواح(Мароҳу ал-арвоҳ)

مراح الارواح(Мароҳу ал-арвоҳ)

№ inv. MR 62/V

Муаллиф: Аҳмад  ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.)

Грамматика. Асар  араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда морфология ва синтаксиснинг олтита бобга бўлиб ўрганилган. Асарда асосан феълларнинг тусланиши ва турланиши кўрсатиб ўтилган. Асарнинг кўплаб нусхалари бўлиб, Марказий Осиё мадрасаларида араб тили грамматикасини ўзлаштиришда асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 62б).

Асар боши (в. 62б) :

قال المفتقرالى الله الودود احمد ابن مسعود غفر الله له و لوالديه و احسن اليهما و اليه اعلم ان الصرف ام العلوم و النحو ابوها …

 Асар сўнги (в. 90б) :

… تقدير اعلاله فى التى لا يجمع الاعلاله لا يكون حكمها ايضا كحكم طوى نحو طويا للمتابعة نحو طاويان

 Библиография : GAL II, 21, № 1, 1 ; SB II, 14 ;  СВР  I, № 406 ; Xaлидов, 7616-7635 ; Нукус № 94.

 Колофон (в. 90б) :  

 تمت الكتاب المراح شكركه اين نسخه بعنوان رسيد

شكر كه مرك به هامان رسيد                                             

 Настаълиқ. 30 варақ. (в. 62б-90б) ; 91а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж  ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 563/I Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …