Home / ЯНГИЛИКЛАР / Нуронийларимизнинг юксак эътирофи

Нуронийларимизнинг юксак эътирофи

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан танишиб, ушбу маскан бизга буюк аждодларимизнинг кимлигини англатиши, маънавият, маърифатни тарғиб этишини таъкидлаган ва бу ерни ҳар бир юртдошимиз зиёрат қилиши мақсадга мувофиқлигини қайд этган эди.

Айни пайтда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан юртдошларимиз келиб, илмий марказ ва Ҳадис илми мактабида яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

29 май куни Марказга Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти департаменти ташаббуси билан 35 нафар меҳнат фахрийлари ва нуронийлар саёҳатга келди. Меҳмонларни Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими илмий ходими С. Эргашев кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Марказ асосий кириш қисми пештоқларига ёзилган ибратли битиклар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши фаолияти ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонларга илмий ходимлар томонидан буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Шундан сўнг меҳнат фахрийларига музейда сақланаётган Имом Бухорий бобомизнинг турли даврларга тегишли ҳадис илмига оид асарлари, ноёб экспозициялар ва замонавий ахборот берувчи воситалар тўғрисида маълумотлар берилди. Меҳмонлар музейдаги буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг Бағдоддаги имтиҳон жараёни акс этган сурат ва илмий сафарлари тасвирланган деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилдилар.

Нуронийлармана шундай маънавият ва маърифат масканлари ёшларни илм олишга, китоб ўқишга, аждодларга муносиб авлод бўлишга ва буюк боболаримиздан фахрланиш туйғусини ҳис қилишга ундашини таъкидладилар.

ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …