Home / ЯНГИЛИКЛАР / БУЮК ИПАК ЙЎЛИ ЧОРРАҲАСИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РЕНЕССАНСИ

БУЮК ИПАК ЙЎЛИ ЧОРРАҲАСИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РЕНЕССАНСИ

Жорий йил 24-25 май кунлари Самарқанд давлат университети ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети томонидан ташкил этилган “Буюк ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг Ренессанси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Илмий анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директори т.ф.н. Ш.Зиёдов, директор бош маслаҳатчиси профессор Б.Тураев “Зиёрат туризмини ривожлантиришда халқнинг менталитетига таяниш” номли, директор ўринбосари (PhD) Ш. Умаров “VIII-IX-асрларда фаолият олиб борган Самарқанд ва Кеш ҳадис мактаблари” номли, илмий ходимлар Қ. Махмудов “Самарқанднинг Қатвон қишлоғидан чиққан алломалар” номли, А. Рахимовнинг “Муҳаммад ибн Маҳмуд Самарқандий” номли, ҳамда Р. Элмуродов “Имом Мотуридий ва унинг ислом илм фанидаги тутган ўрни” мавзуларида маърузалари билан иштирок этди.

 
ИБХИТМ матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …