№ inv. MR 434
Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Фотҳа, Ёсин, Фатҳ, Мулк, Муззамил, Набаъ, Назиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифин, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, … Нас сураларини ўз ичига олган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши (в. 1б) :
… الْحَمْدُ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ…
Асар сўнги (в. 56а) :
قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ مَلِكِ ٱلنَّاسِ إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ.
Колофон (в. 56а) :
تمت ١٢٩٤
Кўчирилган сана (в. 56а) : 1294/1877 й.
Библиография : СВР VIII, № 5841.
Настаълиқ. 56 варақ. (в. 1б-56а) ; 1а варақ бўш ;56б, 57, 58, 59, 60 варақларда фарз ва суннат намозларининг форсча нияти бор ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, суралар номи қизил ; матн кўк, қизил, олтин сувли рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 115´60 mm. ; варақ ўлчами : 175´110 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси, варақлари жойидан ажраган.