Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 433/I

Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Фатҳ, Ар-Роҳман, Мулк, Муззамил, Муддасир, Қиёмат, Даҳр, Мурсалат, Набаъ, Назиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифин, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, … Нас сураларини ўз ичига олган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

يس وَالْقُرْآنِ الْحَكِيمِ. إِنَّكَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ عَلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ …

Асар сўнги (в. 59б) :

… قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ مَلِكِ ٱلنَّاسِ إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ.

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 64 варақ. (в. 1а-59б) ; 1а варақда унвон учун жой ажратилган ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, суралар номи қизил ; матн кўк, қизил, олтин сувли рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´60 mm. ; варақ ўлчами : 173´105 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Саҳҳоф : Амали Мулло Хожа.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси ва варақлари жойидан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 390 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъани …