№ inv. MR 428/III
Муаллифи. Абу Закарийё Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий (1234/1277-78 й.)
Ҳадис. Асар ҳадис илмига оид бўлиб, 42 та ҳадисни ўз ичига олган. Ундаги ҳадислар саҳиҳ бўлиб, бобларга ажратилган. Уларнинг аксарияти Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида мавжуд бўлган ҳадислардан ташкил топган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 148б).
Асар боши (в. 148б) :
الحمد لله رب العالمين قيوم السماوات والارضين … فقد روينا عن على بن ابى طالب وعبد الله بن مسعود…
Асар сўнги (в. 162а) :
… وحسبناالله ونعم الوكيل ولاحول ولاقوة الابالله العلى العزيزالحكيم العلى العظيم قال مؤلف يحي النووى عفا الله تعالى عنه
Библиография : СВР IV, № 3019.
Колофон (в. 162а ) :
تمت قوبلت هذهالنسخة بتلك النسمة التى كتبها وقرءها و صححها ميرك شاه بن مير جمال الدين محدث رحمهما الله
Настаълиқ. 15 варақ. (в. 148б-162а) ; 147б, 148а варақлар бўш ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасл ва матндаги муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; матн орасида баъзи сўзларнинг форсча таржимаси ва ҳошиясида изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´90 mm. ; варақ ўлчами : 248´190 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли чарим, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ва таякиси чармдан ишланган бўлиб, четлари бир оз емирилган. Орқа муқоваси жойидан ажралгани боис қайта таъмирланган.