Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходими – Туркистондаги халқаро симпозиумда

Марказ илмий ходими – Туркистондаги халқаро симпозиумда

Айни соатларда Қозоғистон Республикаси, Туркистон шаҳрида “Аҳмад Яссавий илмий мероси замонлар ва маданиятлар мулоқотида: Инсонпарварлик анъаналари ва замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро симпозиум бошланиш арафасида.

Мазкур нуфузли анжуман Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлигининг Маданият қўмитаси, “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданияти бўйича тадқиқот маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ташкил этилган.

Анжуманда турли давлатлардан тарихчи, файласуф, филолог, шарқшунос ва маданиятшунос олимлар, музей ва илмий марказлар мутахассислари қатнашмоқда.

Форумда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг катта илмий ходими Меҳрожиддин Амонов ҳам иштирок этмоқда. Мамлакатимиз вакили анжуман иши давомида маъруза қилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГЛИК ДИЁРИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида шу мавзуда маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда нуфузли турк олими, …