Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

№ inv. MR 449

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

حامد الله تعالى اولا و ثانيا و لعنان الثناء اليه ثانيا و على افضل رسله محمد و اله مصليا و فى حلبة الصلوة مجليا و مصليا و بعد …

Асар сўнги (в. 312б) :

و هما حق الله تعالى و يجب الضمان بوجود العصمة و الله ولى العصمة و التوفيق و منه الهداية

Библиография : GAL II, 214 ; SB II, 300 ; BnF Arabe, №796 ; Халидов, № 4504-4537 ; СВР IV, № 3050-3052 ; Нукус, № 50 ;Туркестон, № 44-45.

Колофон (в. 312б) :

تمت هذه النسخة الشريفة المباركة المسمى بالتوضيح على يد للضعيف الفقير الحقير قليل الطاعة وكثير المعصية مرزا خوجه ابن فيض الله خوجه البخارى غفر ذنوبه سنه ١٢١١

Кўчирилган сана (в. 312б) : 1211/1796-97 й.

Хаттот (в. 312б): Мирзо Хожа ибн Файзуллоҳ Хожа ал-Бухорий.

Настаълиқ. 312 варақ. (в. 1б-312б) ; + 01б, 02а, 03б бўш варақ ; + 01б, 02б, 03а, 1а варақларда оят, фиқҳий масала ва хаттот машқлари бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´60 mm. ; варақ ўлчами : 235´142 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, асарнинг муқовалари бир оз жойидан ажраган. баъзи варақлар намдан зарарланиб, моғарлаган, ёпишган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 388 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни …