№ inv. MR 21
النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)
Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 157б) :
… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار
Колофон (в. 157б) :
والله اعلم بالصواب ١٢٣٥
Кўчирилган сана (в. 157б) : 1235/1819 й.
Настаълиқ. 157 варақ. (в. 1б-157б) ; + 01а-02б Фузулий ғазаллари бор ; 03а-05а фиқҳга оид матнлар бор ; 158а-159б варақларда туркий мисралар бор ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, қурт еган.
ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ