Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Аёлга эҳтиром – азалий қадрият”

“Аёлга эҳтиром – азалий қадрият”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Марказ илмий ходимлари иштирокида ўтган тадбирда аёл шаънининг улуғланиши миллий ва диний қадриятларимизда ўз аксини топгани, хотин-қизларнинг жамиятда тутган муҳим ўрни, шунингдек, мамлакатимизда уларга қаратилаётган эътибор масалаларига алоҳида урғу берилди.

Марказ директори Ш.Зиёдов бу сананинг аҳамияти, халқимизнинг аёлларга муносабат бобида қарор топган кўп асрлик хайрли анъаналари, хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик ва мурувват ҳақида сўзлади. Зеро, эртага она бўладиган қизга эътибор келажакка эътибордир.

Таъкидланганидек, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кўплаб муҳим қадамлар қўйилди. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилиб, кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Тадбирда ўзбек халқига хос бой тарихий ва диний қадриятлар асосида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мақоми хусусида қизиқарли ва мазмунли маърузалар тингланди. Сўзга чиққанлар Шарқ анъаналарида аёллар ҳар доим юқори қадрланиб, улуғлангани, улар нафақат оиланинг, балки жамиятнинг асосий устунларидан бири экани, таълим-тарбия ва маданиятни юксалтиришда аёлларнинг чексиз ҳиссасини таъкидлади.

Байрам муносабати билан жамоанинг энг латофатли қатламига – мунис аёлларга совғалар тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ислом маърифати тараннуми

17 март куни Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган …