Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК

АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Унда институт раҳбарияти, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Маърузачилар аждодларимизнинг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси ва жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумот бериб, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимиздан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросида ёшлар таълим-тарбияси, илм олишнинг афзалликлари, ота-онага ҳурмат мавзуларининг ёритилгани ҳақида маъруза қилди.

Тадбир доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан улуғ аллома ва мутафаккирлар илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятларга ҳам алоҳида урғу қаратилди. Нотиқлар иштирокчиларга буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва илм талабидаги саёҳатлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ислом маърифати тараннуми

17 март куни Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган …