Home / ЯНГИЛИКЛАР / Малайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади

Малайзияда илк марта Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида фильм тақдимот қилинади

Малайзия телеканалида Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган махсус фильм тақдимоти бўлиб ўтади. Бундай лойиҳа илк марта Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Фильмда Ўзбекистоннинг йирик илм-фан ва маданият маркази сифатидаги бой тарихи, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади.  

Фильм Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида илмий-маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, муҳим натижа ва илмий ютуқларни малай жамоатчилиги орасида кенг тараннум қилишга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …