Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 559/III

Муаллифи номаълум.

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 18а).

Асар боши (в. 18а) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين يعنى حمد ايتورميز الله تعالى غه …

Асар сўнги (в. 29б) :

… نماز طهارت قيلب بنا قيلورلر نمازنى اكر عمل كثير قيلسه اول وقت

Колофон  (в. 29б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ. 11 варақ (в. 18а-29б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 190´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : тўқ яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган. Арим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تفسير چرخى (Тафсиру Чархий)

№ inv. MR 498 Муаллиф. Ёқуб ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Ғазнавий Чархий, (ваф. 851/1447 й.). …