Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 617

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 2 (“Бақара”) сурасининг 54-оятидан бошланиб, 89 (“Фажр”) сурасининг 10-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… وإذ قال موسى لقومه يا قوم إنكم ظلمتم أنفسكم باتخاذكم العجل فتوبوا إلى بارئكم فاقتلوا أنفسكم ذلكم خير لكم عند بارئكم …

Асар сўнги (в. 159б) :

… و ثمود الذين جابوا الصخر بالواد و فرعون ذى الاوتاد …

Библиография : GAL I, 33-37 ; SB I, 62-64 ; СВР IV, № 2852-2865; СВР V, № 4072 ; Kenderova, № 1-4 ; Turin, № 1-4 ; Туркестон, № 16 ; Нукус № 1-2 ; Қарши, № 18.

Настаълиқ. 159 варақ. (в. 1а-159б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн қизил рамка ичига олинган ; сура номлари ва вақф (тухташ) қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´120 mm.; варақ ўлчами : 210´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, бахмал мато билан қопланган, шарқ муқоваси.

Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва охири йўқ. Айрим варақлари ертилган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 291 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони …