Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Юракни мадҳ этган садо!

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ директори Шовосил Зиёдов йиғилганларни ушбу сана билан муборакбод этиб, мадҳиямизнинг ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз ва миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришдаги ўрни хусусида сўз юритди. Шунингдек, мадҳиямиз давлатимиз суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш эса ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи эканини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳам мадҳиямизда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодалангани, унда бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилганини қайд этди.

Тадбир кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси …