Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 413/V

Муаллифи. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 57б).

Асар боши (в. 57б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…..

Асар сўнги (в. 76б) :

ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل

Библиография : СВР I, № 414-417 ; Стори, III/1, р. № 162 ; Ethe, № 2410; Нукус № 108 ;Туркестон 109-113.

Колофон (в. 76б):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٣٩

شد بتوفيقى خدايى لا ينام  اين كتابت روز بنجشنبه تمام  هر كه خواند دعا طمع دارام   ز انكه من

بنده كنهكارم

Кўчирилган сана (в. 163а) : 1239/1824 й.

Настаълиқ. 19 варақ. (в. 57б-76б) ; 13 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; матнлар қизил рамкага олинган, ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 130´60 mm.; варақ ўлчами: 190´115 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф: Амали Абдулқодир Ҳожи.

Муқова : етти тамғали, яшил рангли қаттиқ картондан ишланган. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовасидан ажралиб, айрим варақлари тушиб қолган, варақларнинг четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 485 Муаллиф – номаълум. Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, …