Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАҲАЛЛА – МАЪРИФАТ ВА МЕҲР МАСКАНИ

МАҲАЛЛА – МАЪРИФАТ ВА МЕҲР МАСКАНИ

Жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган галдаги тадбирлар Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Тинчлик” МФЙда ташкил этилди.

Дастлаб маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилиб, халқ анъаналари ва урф-одатларини сақлаш, авайлаш ва улардан ёш авлодни тарбиялашда фойдаланиш имконини берадиган, жамият ичра жамият саналган маҳаллада ўзаро елкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда, турли ёт ғоя ва унсурлардан холи ҳолда, меҳр қуршовида яшаш завқи ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Маҳалла халқнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва маънавий камолоти учун муҳим асос экани таъкидланди.

Маҳалла аҳли билан ўтказилган якка суҳбатларда эса, ёшлар вакиллари, нуронийлар ва уй бекалари билан ижтимоий муаммолар, оиладаги тарбия ва ахлоқий қоидалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисида мулоқот қилинди. Ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия бериш, уларни ватанпарварлик руҳида камолга етказиш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва турмушдаги керакли кўникмаларни ҳосил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Нуронийлар билан суҳбатларда келажак авлод қалбига қадриятларни сингдириш, ёшларни меҳнатсеварлик ва ҳалолликка ўргатишда уларнинг ҳаёт йўлидаги сабоқлари, тажрибаси ва билимларидан фойдаланишнинг амалий аҳамиятига эътибор қаратилди.

Уй бекалари билан учрашувларда эса, рўзғор ишлари, фарзандлар тарбияси, хонадонда маданий муҳит ва ахлоқий қадриятларни сақлашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Ҳар бир суҳбатдош билан мулоқотда муҳим ҳаётий масалаларга урғу берилиб, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик орқали маҳаллалар ва бутун жамиятни ривожлантиришда уларнинг алоҳида ўрни борлигига аҳамият қаратилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси Британия жамоатчилигига тадқим этилди

Хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари …