Home / ЯНГИЛИКЛАР / Хорижлик меҳмонларнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақидаги фикрлари

Хорижлик меҳмонларнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақидаги фикрлари

Ҳаж, умра, саёҳат ва туризм бўйича “Машааир” ширкати (Фаластин)
Бош менежер Воил С. Швейки
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу!
Аввало, Сизлар билан алоқаларимизни Аллоҳ баракотли қилсин.
Мен иккинчи марта Бухорода бўлиб турибман ҳамда ўзимни яқинларим ва биродарларим орасида тургандек ҳис қилдим.
Умуман олганда мен одамларнинг ўзини тутиши, меҳмондўстлиги ва хушмуомалаликларидан жуда мамнун бўлдим.
Имом Бухорий марказига келсак мен у ерда ишлайдиган биродарларга, хусусан, биродарим Тоҳирга бизни марказ ичи бўйлаб сайр қилдиргани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўқув хоналарининг юқори даражада жиҳозлангани ва ташкил қилингани, таълим воситалари, илмий материаллар, китоблар ва қўлёзмаларнинг барчаси муҳайё қилиб қўйилгани, бундан ташқари марказдаги толиби илмлар учун барча қулайликларнинг яратиб берилгани мени хурсанд қилди.
Аллоҳ азза ва жалла сизларни яхши ишларга муваффақ қилишини сўраб қоламан.
Имом Бухорийнинг фарзандлари эканингиз, улуғвор марказингиз эса у зотнинг номида ва муборак қабрининг ёнида экани сизлар учун юксак ифтихордир.
Мудом Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлинг!

Абдуллоҳ ал-Фурайҳий
“Ал-Форис” халқаро туризм ширкати (марказий минтақа бўйича ижрочи директор)
Ва алайкумуссалааму ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу!
Ҳурматли биродарим Абдул Босит Муҳаммад Али. Сиз билан танишганимиздан хурсандмиз. Шунингдек, сизларнинг гўзал диёрингиз ва самимий халқингиз билан танишиш учун ҳам энг қулай фурсат бўлди. Бу халқ бизнинг қалбимизда ўзининг яхшилиги ва ахлоқининг гўзаллиги билан таассурот қолдирди.
Аммо марказ ҳақида гапирадиган бўлсам у ажойиб маскандир. Қудратли ва Буюк Аллоҳдан марказ раҳбариятини ислом ва мусулмонлар учун яхшилиги бор бўлган ишларга муваффақ қилишини сўраб қоламиз.
Вассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …