Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / احاديث قدسية (Аҳадис қудсия)

احاديث قدسية (Аҳадис қудсия)

№ inv. MR 339/II

Муаллифи. Муаллиф – номаълум.

Ҳадис. Асар тобеъинлардан саналган Каъб ал-Ахбор томонидан ривоят қилинган Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) айтган ҳадислари, ҳадиси қудсийлар, шунингдек Каъб ал-Ахборнинг ўз фикрлари алоҳида туплам ҳолида келтирилган. Асарда одоб-ахлоқ ва дунёга ҳирс қўймаслик каби хислатлар тарғиб этилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 11а).

Асар боши (в. 11а) :

قال كعب الاخبار رضى الله تعالى عنه يقول الله تعالى فى بعض كتب المنزلة على الأنبياء لا نخف سلطانا غيرى ما دام سلطانى باقيا و سلطانى عليك باق لا يضام ابدا ….

Асар сўнгги (в. 20б ) :

… و من قتله فعلى ديةه الجنة  وان لم يرضى على ريته فانا لقاء

Библиография : СВР IV, № 3009 ; Халидов № 1010-1013 ; Ahlwardt, № 10355.

Колофон (в. 20б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب

Настаълиқ.  9 варақ. (в. 11а-20б) ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн остида форс тилидаги таржимаси бор ;шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´75 mm. ;  варақ ўлчами : 220´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли чармдан ишланган.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган ва варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …