Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ фаолиятининг жонли эфирдаги таҳлили

Марказ фаолиятининг жонли эфирдаги таҳлили

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 9 ойлик фаолият якунлари: натижа ва кўрсаткичлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази раҳбарияти ҳамда республика ОАВ ходимлари иштирок этди.

Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов Марказда 2024 йилнинг 9 ойи давомида илмий-тадқиқотлар йўналишида ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича қилинган ишлар юзасидан маълумот берди.

Таъкидланганидек, Имом Бухорий, Абул Баракот Насафий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Иброҳим Саффор Бухорий каби алломалар қаламига мансуб 14 та ноёб қўлёзма асар таржима қилинди, мутафаккирлар асарлари ва илмий ходимлар муаллифлигидаги 6 номдаги китоб ва монография нашр этилди, 10 та китоб нашрга тайёрланди.

Буюк аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ва фаолиятига оид “10 ҳақиқат” рукнида 10 та плакат ва 10 та халқчил рисола тайёрланди.

Марказ илмий ходимлари томонидан 150 та илмий иш эълон қилинди. Шунингдек, Марказ илмий ходимлари халқаро ва маҳаллий миқёсда ўтказилган анжуманларда 45 та илмий маъруза билан қатнашди.

2024 йилнинг ўтган даври мобайнида халқаро алоқаларни ривожлантириш йўналишида:

Марказ жами 3 та, яъни АҚШ Тинчлик институти, Туркиянинг «Диёнат» вақфи ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM), Туркия Қўлёзма асарлар бош бошқармаси билан ҳамкорликка оид Англашув меморандумларини имзолади.

“Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия”си танловининг 7 нафар хорижлик совриндори марказда илмий стажировка ўтади.

Халқаро миқёсда 30 дан ортиқ конференция, анжуман, семинар, давра суҳбати, чет давлатларда китоблар тақдимоти ўтказилди. Марказга 25 та хорижий ташриф ва хорижга 14 нафар илмий ходим илмий сафарлари ташкил этилиб, турдош марказ ва нуфузли университетлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Марказнинг 1 нафар илмий ходими Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институтида 3 ойлик илмий стажировка ўтади, 3 нафар ходим Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармаси ҳамда Сулаймония ёзма асарлар кутубхонасида бир ойлик малака ошириш ўқувида иштирок этди.

Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ҳисобот даврида қўлёзмалар билан ишлаш соҳасида ва маънавий-маърифий йўналишда олиб борилган ишлар таҳлилини келтирди.

Унга кўра, аҳолидан 10 та қўлёзма китоб сотиб олинди, 5 та қўлёзма ва 8 та тошбосма китоб ҳадя сифатида қабул қилиб олинди. Дунё кутубхоналарида сақланаётган Имом Бухорий қаламига мансуб 3300 та қўлёзма асарнинг реестри лотин алифбосида тузилди. Имом Бухорий “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарининг хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 794 та қўлёзма нусхаларининг электрон нусхалари жамланди. “Саҳиҳул Бухорий” асарининг 100 та қўлёзма нусхаси аннотацияси тайёрланди. Марказ электрон базаси 867 дан зиёд қўлёзма ва тошбосма асарларнинг электрон нусхалари билан бойитилди. Марказ фондида сақланаётган 259 та қўлёзма китоб консервация қилинди.

 Маънавий-маърифий йўналишда эса марказ илмий ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” рукнидаги мавзуларда тарғибот ҳамда Марказ нашрлари тақдимоти йўналишларида жами  184 та, буюк алломаларимиз илмий меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид  160 та (жами 344 та)  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Шунингдек, буюк алломаларимиз илмий меросидаги илм-маърифат, юксак инсонпарварлик ғояларини халқимизга етказиш мақсадида турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда Республика бўйлаб маҳаллий ҳокимликларда ўтказилган 161 та ўқув семинарларда  маърузалар қилинди ва нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди. Бундан ташқари “Ҳадис маърифати” рукнида ва долзарб мавзуларда  126 та видеодарс тайёрланди.

 “Youtube” видеохостингида Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган диний оқим вакилларининг турли диний маърузаларига оид 761 та материал кўриб чиқилди ва уларнинг ҳар бири юзасидан илмий-таҳлилий маълумот тайёрланди.

Марказ бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Шукурулло Умаров истиқболли режа ва лойиҳаларни тавсифлаб берди.

Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва унинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Бу билан интернет фойдаланувчилари тадбирда онлайн иштирок этиш ва савол, мурожаат, ариза ёки шикоятлар билан мурожаат қилиш имконига эга бўлди.

Анжуман давомида онлайн кузатувчилар, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва матбуот соҳаси вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

 Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси Британия жамоатчилигига тадқим этилди

Хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари …