Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III

Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 44а).

Асар боши (в. 44а) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية …..

Асар сўнги (в. 55б) :

… و لن يرضى و ثبت لام الفعل فى الفعل الاثنين و جماعة الاناث يحذف

Библиография : GAL I, 287;  SB I, 503 ; VOHD XVII В5, № 273 ; СВР ХI, № 7147-7152 ; Халидов, № 6756-6864 ;Туркестон, № 75-80 ; Нукус № 88-89 ; Турин, № 212.

Настаълиқ. 12 варақ. (в. 44а-55б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´55 mm. ; варақ ўлчами : 190´110 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : уч тамғали яшил рангли қаттиқ картондан ишланган.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган. Асарнинг матн қисми муқовадан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …