Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 413/I

Муаллифи. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… العوامل لفظا او تقديرالاعراب ما اختلف اخره به ليدل على المعانى المقصودة عليه و انواعه رفع و نصب و جر…

Асар сўнги (в. 36б) :

… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد  ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا

Библиография : GAL I, 303 ;  SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383 ;   Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.

Колофон (в. 36б) :

تمت الكتاب

Настаълиқ. 36 варақ. (в. 1а-36б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´60 mm. ; варақ ўлчами: 190´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : уч тамғали яшил рангли қаттиқ картондан ишланган.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган. Асарнинг матн қисми муқовадан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …