Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳамкорликни қарор топтиришга келишиб олинди

Ҳамкорликни қарор топтиришга келишиб олинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат делегация Куала-Лумпулга сафари давомида Малайзия халқаро ислом университетида бўлди.

Делегация аъзолари университет фаолияти, жумладан, таълим тизими билан яқиндан танишди.

Талабалар билан мулоқот чоғида йиғилганларга Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг фаолияти, хусусан, буюк алломаларимиз асарларининг таржима ва нашрлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Профессор-ўқитувчи ва талабалар Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан чоп этилган китобларга катта қизиқиш билдирди.

Томонлар Ўзбекистон халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан Малайзия халқаро ислом университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Стипендиатнинг илмий сафарлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида халқаро стипендия дастури асосида амалиёт ўтаётган Ашраф Ишроқий бин Жамил …