№ inv. MR 192/V
Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
- Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
- Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
- Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
- Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 88а) :
رحمت حق نثار يارانش باد بر جمله دوستدارانش …
Асар сўнги (в. 121б) :
… علم قدرة حيات سمع كلام بصر تكوين اراده تمام
Настаълиқ. 14 варақ. (в. 88а-121б) ; 101б бўш варақ ; 122а варақда Моида сурасининг таҳорат олиш лозимлиги ҳақидаги оят келтирилган ; 122б-124б бўш варақ ; 125а варақда фарзи айн бўлган айрим масалалар форс тилида назмий услубда баён қилинган, шунингдек, туркий тилда назмий услубда панду насихат келган ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли. таякиси матодан.
Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.