Home / ЯНГИ НАШРЛАР / ХАЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД

ХАЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД

📚 Китоб номи: ХАЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД

👤Муаллиф: Имом Бухорий

✅️Ушбу китоб Имом Бухорийнинг “Халқу афъолил ибод” (“Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши”) асари таржимаси ва шарҳидир. Китобда Аллоҳ таолонинг калом сифати борлиги ва бу борада уламоларнинг қарашлари, “Қуръон махлуқдир” деган фикрдагиларнинг ботил даъволарига илмий раддиялар берилган бўлиб, 663 та ҳадис ва хабар жамланган. Ўн икки бобдан иборат ушбу асар нотўғри эътиқоддаги оқим ва фирқаларнинг ғояларига қарши раддия сифатида келтирилган далилларни қамраб олганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Асар ўқувчига янада тушунарлироқ бўлиши учун унга батафсил шарҳ-изоҳлар берилган.

📝 Ҳажми: 600 бет
📏 Бичими: 70х100 1/16
📚 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
🖨 Нашриёт: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 20 декабрдаги 03-07/9469 рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Check Also

«КИТОБУЗ ЗУАФО АС-САҒИР» (“Заиф ровийлар ҳақида кичик китоб”)

📚 Китоб номи: «КИТОБУЗ ЗУАФО АС-САҒИР» (“Заиф ровийлар ҳақида кичик китоб”) 👤Муаллиф: Имом Бухорий ✅️Имом …