Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Термизда йирик анжуман иш бошлади

Термизда йирик анжуман иш бошлади

Бугун, 12 сентябрь куни Термиз шаҳрида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси асносида ташкил этилган анжуманда мамлакатимиздан 60 га яқин таниқли диний уламолар, етук исломшунос олим ва мутахассислар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ олимлари иштирок этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қалам аҳлига эҳтиром

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Имом Бухорий халқаро …