№ inv. MR 105/XIV
Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 184б).
Асар боши (в. 184б) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية …
Асар сўнги (в. 212а) :
… تقلب واوا اذا وقع اليا محركا و ما قبلها سكنان تنقل حركة الياء الي ما قبلها و قلبت الياء باما يناسب الحركة المنقولة
Настаълиқ. 29 варақ. (в. 184б-212а) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 115´55 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мирзо Ибодуллоҳ
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.