Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 174

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 25-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 41 (“Фуссилат”) суранинг 47-оятидан бошланиб, 45 (“Жосия”) сурада тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

اليه يرد علم الساعة وما تخرج من ثمرات من اكمامها وما تحمل من انثى ولا تضع الا بعلمه ويوم يناديهم اين شركائي قالوا اذناك ما منا من شهيد …

Асар сўнги (в. 14а) :

… وله الكبرياء فى السماوات والارض وهو العزيز الحكيم

Настаълиқ. 14 варақ. (в. 1а-14а) ; + 01-03а, 14б-16 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 485 Муаллиф – номаълум. Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, …