Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказда Чеченистон уламолари меҳмон бўлди

Марказда Чеченистон уламолари меҳмон бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси Муфтийси ўринбосари Арби Жафаров раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ музейи, ундаги экспонатлар ва ноёб қўлёзма нусхалар билан танишди. Ташриф давомида делегация аъзоларига Марказ фаолияти, яратилган шароитлар ва эришилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Арби Жафаров bukhari.uz сайти учун интервью бериб, Марказга, умуман, Ўзбекистонга ташрифининг таассуротлари ҳақида сўзлади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Бирлик бор жойда барака бўлади

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори ҳамда “Биз бир оила …