Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة العزيزية حاشية على حاشية الخيالى على اساس (Ар-Рисолату ал-Азизияти ҳошияту аъла ҳошияти ал-Хаёлий аъла асос)

الرسالة العزيزية حاشية على حاشية الخيالى على اساس (Ар-Рисолату ал-Азизияти ҳошияту аъла ҳошияти ал-Хаёлий аъла асос)

№  inv. MR 60/III

Муаллифи: Жалол ибн Хўжа Муҳаммад Абдуобид ибн Хўжа Муҳаммад Тоҳир (XVII аср) (115а).

Ақоид. Асар муқаддима тарзида Абдулҳаким ибн Шамсиддиннинг “Таълиқот ала ал-ҳошия ала шарҳи ал-ақоид ал-насафия” асарига ёзилган ҳошия билан бошланган бўлиб, мазкур муқаддимада “асос” сўзини турли калималар билан бирикиб келишига қараб унинг  маънолари шарҳланган. Асарнинг асосий қисмида Мавлоно Ҳаёлийнинг  “Ҳошияти асоси ал-ақоид” асари таҳрир-шарҳ қилинган бўлиб, ҳоқон Абу Музаффар Саййид Абдулазиз Боҳодирхонга бағишланган. Асарда мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, Қуръони карим ва пайғамбарларга бағишланган ақоид илмига хос иборалар батафсил ҳолатда шарҳланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 111а)

باسم سبحانه

Асар боши (в. 111а) :

قوله فإن قلت اول ان العقائد من الكلام آه توجه الاعراض لاول ان يقال ملزوم فى اي حين ان يكون الكلام اساس اساس العقائد ان يكون العقائد اساس النفسية  …

Асар сўнги (в. 115а) :

… اساسية الكل يلزم عن يوصف الكلام بهذه الصفة على احتمال الاول اذ من … ان بعض مسايل الكلام اساس الكتاب لا الجميع هذا ما نسح بخاطرى

Библиография : Халидов № 2302.

Колофон (в. 115а) :

فكتبته تزكرة للاجاب وان العبد جلال ابن خاجه محمد عبد عابد ابن خاجه محمد طاهر غفر عنهم فى خمس سبعين سنة والف من الهجرة لهور كتبه سلطان محمد حوارزمى تم

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 111а-115а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкага олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 167´75 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.  

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, айрим варақлари йиртилган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …