Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Галдаги амалиётчи – британиялик тадқиқотчи

Галдаги амалиётчи – британиялик тадқиқотчи

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги ғолиби – Буюк Британиядаги Ноттингем Трент университети тадқиқотчиси Фалеҳ Маждий илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Хорижлик меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, музей ва кутубхона фаолияти ҳамда илмий фаолият учун яратилган шарт-шароит билан таништирди.

Амалиётчи Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлди. Муассаса раҳбари уни қутлаб, дастур ғолиблиги билан муборакбод этди. Стипендиат қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, илмий изланишлари давомида янги манбалар билан ишлаш ҳамда илмий ходимлар билан тажриба алмашиш имконияти яратилганидан мамнуният билдирди.

Фалеҳ Маждий келаси икки ой давомида Марказда «Ислом меъморлиги ва фиқҳ илмининг шаҳар ва атроф-муҳитга таъсири» мавзусида докторлик иши юзасидан тадқиқот олиб боради. Амалиёт дастурига, шунингдек, юртимиз шаҳарларига илмий сафарлар ва тадқиқотлар юзасидан тақдимот киритилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …