Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ахборот сиёсати масъуллари шарафланди

Ахборот сиёсати масъуллари шарафланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Марказ илмий жамоаси, матбуот хизмати, Марказ муассислигидаги www.bukhari.uz сайти, “Имом Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журнали таҳририяти ҳамда нашриёт ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирни муассаса раҳбари Шовосил Зиёдов очиб, жамоанинг ахборот сиёсати ва матбуот соҳасига оид аъзоларини байрам билан самимий қутлади.
Бу сана милллатпарвар жадидлар томонидан ташкил этилган “Тараққий” газетаси нашр этилган кун сифатида тарихга кирган.
Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаётганидир.
Тадбирда бугунги кунимизда ўта таъсирли ташвиқот қуролига эга матбуот соҳаси одамларни яхшиликка, халқни бирдамликка чақириш воситасига айланиши, айниқса Марказ тизимида фаолият юритаётган сайт ва журнал ҳамда матбуот хизмати овоз ва сурат, ёзув ва видео ҳамда бошқа воситалар орқали илм-маърифат, одоб-ахлоқни тарғиб этиш омили бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Сўзга чиққанлар касб байрамини нишонлаётган жамоадошларни айём билан қизғин табриклаб, сўзнинг юки ва масъулияти мужассам бўлган тезкорлик ва холисликни таъминлашда муваффақият тилади.
Тадбир якунида жамоанинг матбуот соҳасига тегишли аъзолари Марказ номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юракни мадҳ этган садо!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Марказда “Юракни мадҳ этган садо!” шиори …