Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجموعة الشعراء فضلي (Мажмуъат аш-шуъаро Фазлий)

مجموعة الشعراء فضلي (Мажмуъат аш-шуъаро Фазлий)

№ inv. MR 50

Муаллифи. Фазлий Намангоний (XIX аср). 

Шеърият. Қўқон хони Амир Умархон даврида  яшаб ижод қилган шоир. Фазлий Қўқон хонлигида Умархон бошчилигида ташкил қилинган шоирлар мушоирасидаги шоирлардан бири бўлган. Унинг қаламига мансуб бу асар қасида, ғазал ва рубоийлардан жамланган. Шунингдек,  бу мажмуада Амир Умархон даврида яшаб ижод қилган шоирларнинг ижод фаолияти, ҳаёти, улар ҳақидаги маълумотлар берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б):

نام خد است مطلع ديباجه پنحن        نبکرچی رنک دوست باوراق اين جمن

نازم  بصانعی که دليل ارادتش       قنديل ماه ازفلک اوبخت بي ر…

Асар сўнги (в. 120б) :

 …دل مقیم چریم درکه اواست      لحظه فتح باب مينحواهد

هردعایکه کردورحق او          كامله مستجاب مينحواهد

Библиография :  СВР II , № 1637-1641; Тазкираи Қайюмий № 46.

Колофон (в. 120б) :

شد بتوفيق خدای لا ینام             این کتابت روز پیشنبه شد تمام

Кўчирилган сана (в. 120б) : пайшанба куни тугатган.

Настаълиқ. 120 варақ. (в. 1б-120б) ; +01а хаттот машқи ; 121 байтлар ва хаттот машқи бор ; 16 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; икки устун шаклда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´110 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : тўқ яшил рангли, сариқ нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.  

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб, варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …