Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Турк абруси тарихи”

“Турк абруси тарихи”

2024 йил 22 май куни соат 10:00 да

 Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Мармара университетининг Ижтимоий фанлар институти Ислом тарихи ва санъати бўлими мудири, туркиялик илоҳиётчи олима Др. Сумайра Ўжак Аҳмад иштирокида “Турк абруси тарихи” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Семинарда қўлёзма асарлар реставрацияси ва абру санъати билан шуғулланувчи тадқиқотчилар ҳамда соҳага қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: +998 93 727 77 73

Сумайра Ўжак Аҳмад Ислом тарихи ва санъати йўналишида илмий изланишлар олиб бориш билан бирга, “Исломда меъморликнинг шаклланишида Қуръон ва Суннатнинг роли” мавзусидаги бир неча лойиҳада фаол иштирок этмоқда.

“Илк ислом меъморлиги бинолари”, “Шимолий Африка миноралари”, “Ислом меъморлигига мазҳабларнинг таъсири: Марокаш масжидлари мисолида”, “Шимолий Африка ва Андалусия меъморлиги” сингари илмий лойиҳаларда қатнашган.

Франция, Марокаш, Испания каби давлатларда ташкил қилинган ислом тарихи ва санъатига оид 10 дан ортиқ халқаро семинар ва конференциялар иштирокчиси. Инглиз, араб, француз тилларини билади.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм-фандаги янгича ёндашувларга бағишланди

Навоий давлат педагогика институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Илм-фандаги замонавий тенденциялар” мавзусида …