Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий асари Жазоирда тақдимот қилинди

Имом Бухорий асари Жазоирда тақдимот қилинди

Хабар қилинганидек, ҳафта мобайнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жазоир Халқ Демократик Республикасида сафарда бўлиб турибди.

Мамлакатимиз вакиллари Жазоирнинг Лагуат шаҳрида Имом Бухорийнинг Марказ томонидан илк бор ўзбек тилида нашр этилган «Ат-Тариху-с-сағир» асари тақдимотини қилишди.

Тақдимотда йигирмага яқин давлат вакиллари иштирок этди. Марказ илмий ходимлари йиғилганларга давлатимиз раҳбари бошчилигида сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар замирида буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси, жумладан, Имом Бухорий асарларининг илмий-маънавий қийматини кенг тарғиб қилишга юксак эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Иштирокчилар мазкур хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш заруратини алоҳида қайд этди.

Китоб нусхаси ва Марказнинг бошқа адабиётлари тўплами Жазоирдаги Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқот маркази кутубхонаси фонди учун Марказ раҳбари Др.Аҳмад Сағирга топширилди.

Марказ олимларининг илмий сафари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …