Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли кўчалар, маҳаллалар тимсолида бутун юрт обод бўлиб, файзга тўлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 16-18 март кунлари «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ҳашар ташкил этилди. Унда ходимлар томонидан Марказ биноси атрофидаги майдонларни ободонлаштириш, бегона ўтлардан тозалаш, манзарали дарахтларга шакл бериш, ариқ-зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш ишлари бажарилди.

Эзгулик, оқибат ва аҳилликка ҳамоҳанг ҳашар тадбирлари уюшқоқлик билан ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …