Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 565/IV

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 8б).

Асар боши (в. 8) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله اجمعين اعلم …

Асар сўнги (в. 18б) :

… وترك الفرائض من الفرائض بلا عذر ولو طرى فوته بدون اختياره وتعمد الحدث

Библиография : GAL II,198 ; SB II, 269 ;  VOHD XVI, B, 6 № 214-216 ; BnF Arabe, № 1230/ IV, 1286/VII ; СВР IV, № 3201-3205 ; Халидов, № 4570-4575; Туркестон, № 47-50 ; Нукус № 52.

Колофон (18б) :

تمت الكتاب سنة ١٢٥٤

هر كه خواند دعا طمع دارم زنكه من بنده كناه كارم

شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز دوشنبه تمام

Кўчирилган сана (в. 18б): 1254/1838й.

Настаълиқ. 11 варақ. (в. 8б-18б) ; 19а-20а бўш варақ; 9 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб, фаслари қора сиёҳда; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; матн қизил чизиқли рамка ичига олинган; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами: 195´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, 5 тамғали, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …