Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тарғибот тадбири Қамашида бўлди

Тарғибот тадбири Қамашида бўлди

Бугун, 29 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида маданий-маърифий учрашув ўтказди.

Унда Қамаши ва Ғузор туманлари раҳбарлари ва ижтимоий соҳа вакиллари, давлат ташкилотларининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари мудирлари, умумтаълим мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов алломаларимиз илмий мероси юксак маърифий аҳамиятга эга эканини, ўтказилаётган маънавий суҳбатлар исломнинг асл моҳияти, илм олишнинг фазилати ҳақида кенгроқ тушунча бериб, инсоннинг маънавий жиҳатдан янада камол топтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Тарғиботчилар “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилди.

Иштирокчиларга “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …