Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қорақалпоғистонда алломаларимиз илмий мероси тарғиботи давом этмоқда

Қорақалпоғистонда алломаларимиз илмий мероси тарғиботи давом этмоқда

28 февраль куни Қорақалпоғистонда иш олиб бораётган тарғибот гуруҳи Беруний туманида Беруний ва Амударё туманлари вакиллари иштирокида тадбир ташкил этди.

Унда ижтимоий соҳа вакиллари, давлат ташкилотларининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари мудирлари, умумтаълим мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари қатнашди.

Тадбирда илми учун дунё тан олган улуғ бобокалонларимизга муносиб авлодни тарбия топтириш, ёшлар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уни турли вайронкор кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиб, муносиб ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Тарғиботчилар “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …