Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҲОКИМ ЭЪТИРОФИ

ҲОКИМ ЭЪТИРОФИ

Маълум қилинганидек, жойларда илмий марказлар вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида мазкур муассасалар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўтказилган ана шундай тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов иштирок этиб, янги нашрларга катта қизиқиш билдирди.

– Одоб-аҳлоқ, эзгу фазилатлар тараннум этилган, одамларни фақат яхшиликка даъват қиладиган бу китобларни ҳар бир ўғил-қизимиз ўқиши керак. Айниқса, ёшларимизнинг кўпроқ интернетга боғланиб қолган қатлами шу китоблардан маънавий озуқа олишини таъминлашимиз лозим, — деди у.

Ф.Юсупов китобларнинг нусхаларини кўпайтириб, тумандаги таълим муассасаларига тарқатиш таклифини илгари сурди. Мулоқот чоғида бу борадаги амалий чоралар муҳокама этилди.

Тақдимот ниҳоясида ҳокимга марказларнинг айрим нашрлари ҳадя қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …