Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЖОЙЛАРДАГИ ТАДБИРЛАР ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

ЖОЙЛАРДАГИ ТАДБИРЛАР ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

Аввал хабар берилганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари жойларда маърифий учрашувлар ўтказмоқда.

27 февраль куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбирда Чироқчи ва Кўкдала туманлари раҳбарлари ва ижтимоий соҳа вакиллари, давлат ташкилотларининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, диний соҳа олимлари, умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим муассасалари мудирлари иштирок этди.

Кўҳна Насафда минглаб ноёб ва ўта юксак ақл-заковат соҳиблари етишиб чиққани барчамизга яхши маълум. Уларнинг аксарияти Насафий, Ғузорий, Косоний, Кеший, Паздавий нисбалари билан ижод қилган. Шулардан бири VIII-IX асрларда яшаб ўтган Абд ибн Хумайд Кеший Мовароуннаҳр олимлари орасида биринчи бўлиб муснад жанрида асар ёзган аллома ҳисобланади. Тадбир давомида кўпчиликка маълум бўлган ва ижоди ҳали яхши ўрганилмаган уламолар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувларда тарғиботчилар “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маъруза қилди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Юта штати делегацияси – Марказ меҳмони

Бугун, 26 апрель куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган …