Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИГА КЎЧДИ

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИГА КЎЧДИ

Бугун, 26 феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларидан иборат тарғибот гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида иш бошлади.

Нукус шаҳри, Қарши шаҳри ва Қарши тумани ҳамда Термиз шаҳри, Жарқўрғон ва Термиз туманлари раҳбарлари ва ижтимоий соҳа ходимлари учун ташкил этилган тадбирларда ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари масъул вакиллари, давлат ташкилотларининг жойлардаги бўлимлари мутасаддилари, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, диний соҳа олимлари, мактабгача таълим муассасалари мудирлари, умумтаълим мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Тадбирларда тарғиботчилар “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди. 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …