Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 547/VI

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 52б).

Асар боши (в. 52б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 59а) :

… و ينصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك تقول احد عشر درهما و عشرون رجلا و تسعون دينارا

Библиография :  GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Колофон (в. 59а) :

تمت هذه الرساله

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 13б-19а) ; 59а-62а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : оқ рангли, картондан. Ўзиники эмас.

Қўлёзманинг ҳолати : Муқова варақлардан ажралган. Китобга бошқа китобнинг муқоваси қўйилган. Муқоваси оддий картондан қилинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …