Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АЛИШЕР НАВОИЙ – ТУРКИЙ АДАБИЁТ ПЕШВОСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ – ТУРКИЙ АДАБИЁТ ПЕШВОСИ

Жорий йилнинг 9 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган «Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва туркий адабиёт пешвоси» мавзусидаги адабий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Марказ директор ўринбосари О.Муҳаммадиев очиб берди ва Навоийнинг туркий тил грамматикаси, туркий тилда шеър ёзиш қоидаларига бағишланган асарлари ўтган асрлардан бугунги кунга қадар ижод аҳли ва адабиётчиларга илмий қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб, мутафаккирнинг ўз даврида сахийлик, бағрикенглик, меҳр-оқибатда тенгсиз бўлганлигига қисқача тўхталди.

Сўнг Марказ илмий ходимлари туркий адабиёт пешвоси ҳақидаги  фикрларини баён қилди. Алишер Навоий меросини  ўрганишнинг долзарблиги ва унинг бугунги давримиз учун ижтимоий аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Тадбир кўтаринки руҳда давом этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …