Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 6 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Андижон вилоятининг Асака, Шаҳрихон туманлари, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Наманган вилоятининг Учқўрғон, Уйчи, Норин туманларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. Шунингдек, тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Янги лойиҳа бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) …