Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 440/III

Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 34б).

Асар боши (в. 34б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية …..

Асар сўнги (в. 43а) :

… فى ال فعل المضارع اى الفاعل الرافع و هو وقوعه  موقع نحو زيد يضرب فى موقع زيد ضارب

Библиография : GAL I, 287;  SB I, 503 ; VOHD XVII В5, № 273 ; СВР ХI, № 7147-7152 ; Халидов, № 6756-6864 ;Туркестон, № 75-80 ; Нукус № 88-89 ; Турин, № 212.

Колофон (в. 43а) :

تم تمت

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 34б-43а) ; 43б-45а буш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган. Асарнинг матн қисми муқовадан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 440/VI Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг …